Xabar-E'lonlar

image description

E`lon! (talabalar uchun)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Erasmus+ миллий офиси ҳамкорлигида 4-12 октябр кунлари «Erasmus+ ҳафталиги» ўтказилиши режалаштирилмоқда.

«Erasmus+  ҳафталиги»нинг мақсади – олий таълим олишга қизиқувчи ёшларни Erasmus+ дастурида индивидуал тарзда иштирок этиш имкониятлари, лойиҳаларга ҳужжатларни топшириш тартиби ва шартлари ҳақида маълумотлар беришдан иборат. Шунингдек, Ёшлар учун бир қатор тадбирлар, бугунги кунда амалга оширилаётган Erasmus+ лойиҳалари учун фото ва видеокўргазмалар, радиовикторина ва шу қаторда Erasmus+ дастурида қатнашиш учун қандай қилиб муваффақиятли лойиҳалар тайёрлаш бўйича маҳорат-дарслари бўлиб ўтади.

«Erasmus+ ҳафталиги» доирасидаги тадбирлар Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, Фанлар Академияси Ёш олимлар Кенгаши, Тошкент давлат техника университети,  Тошкент кимё-технология институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент молия институти, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат педагогика университетлари ҳамкорлигида амалга оширилади.

Ушбу Хафталик давомида илк маротаба Темпус ва Эразмус+ (СВНЕ, ICM, CBHY) лойиҳалари учун онлайн фото ва видео кургазма 11 октябр кун давомида бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда.

Онлайн фото ва видеокўргазманинг мақсади - Erasmus+ дастурининг ютуқлари ва унинг олий таълим жараёнига бўлган таъсири хақидаги фойдали маълумотларни ўз ичига олган фото ва видеоматериаллар орқали кенг аудиторияга етказишдан иборат.

11 октябр кун давомида https://www.facebook.com/erasmusplusuz, https://t.me/erasmus_uzb ва Instagram: erasmusinuzbekistan ижтимоий тармоқлари орқали овозлар бериш асосида 3та лойиҳа махсус совғалар билан тақдирланадилар.

Шу муносабат билан, биринчи маротаба ташкил этилаётган онлайн кўргазмада мавжуд фото(коллаж) ва видеоматериаллар билан фаол иштирок этишингизни сўраймиз. Барча фото(коллаж) ва видеоматериалларни @Erasmusonline адресига 10 октябрга қадар юборишингизни  сўраймиз.

Мазкур танловда ғолиб бўлишга шошилинг!!!

Халқаро ҳамкорлик бўлими.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz