Xabar-Institut yangiliklari

image description

ТАЛАБАЛАР СПОРТ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА БЕЛЛАШДИЛАР

Ўзбекистон Талабалар  спорти  ассоциацияси томонидан « Халқаро талабалар  спорти куни»  муносабати билан институтда  5 та спорт турлари бўйича  мусобаларга старт берилди.   
 Таълим муасасаси  гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси Акрам Туваловнинг маълумот беришича,   мусобақалар  спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка,   енгил атлетика,  арқон тортиш   турлари бўйича бўлиб ўтди. Жисмоний маданият дарслари   институтнинг  асосан,  1 курсларида олиб борилади. Шу боис  мусобақа иштирокчилари  ҳам биринчи курс талабаларидан саралаб олинди. Саралашда  талабаларнинг иштиёқи, қизиқиши ва жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратилди.  Мусобақа институт миқёсида ўтказилса-да, унинг ғолиблари келажакда ОЎЮлари орасида  вилоятимизда, қолаверса, республикамизда ўтказиладиган    спорт турнирлари, беллашув,  чемпионатларга  тайёрлаб борилади. 


Стол тенниси бўйича  1-ўрин  Ветеринария профилактикаси ва даволаш   факультети 109-гуруҳ  талабаси   О.Қурбоновга Шахмат бўйича  Зоинженерия  факультети 201-гуруҳ  талабаси А.Баҳодировга, шашка бўйича Биотехнология факультети 108-гуруҳ  талабаси  С.Ёқубов,   армреслинг  бўйича, Иқтисодиёт ва агроинженерия факультети  420-гурух  талабаси  Қ.Кенжаевга,   100  метрга югуриш бўйича   Иқтисодиёт ва агроинженерия факультети  305-гуруҳ  талабаси М.Аҳмедовларга  насиб этди.  

 
Ғолиблар 1, 2, 3-даражали диплом ва   эсдалик совғалари  билан тақдирландилар. 


Гулчеҳра Бердиёрова

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz