Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш вазифалари” мавзусида ЗООМ платформаси орқали ўтказилган онла

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Эрта турмуш қуруш ва туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020-йил 13-июлдаги КҚ-105-ИВ-сонли қарори ижроси асосида вазирликнинг 2020-йил 17-июлдаги 383-сонли буйруғи тасдиқланган. Мазкур буйруқ билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 7(30)-бандида “Олий таълим муассасалари талабалари орасида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг салбий оқибатлари юзасидан тизимли маънавий –маърифий тадбирлар ташкил этиш” вазифаси белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 августдаги 87-06-666-сонли модемномасининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши, Тошкент ахборот техналогиялари университети Самарқанд филиали, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтлари билан 2020-йилнинг 8-август куни соат 15:00 да институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирокида “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш вазифалари” мавзусида ЗООМ платформаси орқали онлайн видеоконференция ўтказилди.

Тадбирда институт хотин қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Ж.Сайфиддинова сўзга чиқиб видеоконференция кун тартибидаги масалалар билан тадбир иштирокчиларини таништириб ўтди ва шундан сўнг сўз навбатини институт ректори Х.Б.Юнусовга берди.

Институт ректори ўз сўзида, Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш жараёнида оила институтининг мустаҳкамлиги ва унинг фаровонлиги муҳим аҳамият касб этиши тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг Самарқанд вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари С.А.Джумаева сўзга чиқиб “Оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш вазифаларни амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” тўғрисида, Самарқанд вилоят хотин-қизлар тарғибот гуруҳи раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди С.Ҳ.Захидова “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш масалалари” тўғрисида, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси О.З.Мухаммадиев “Бугунги пандемия шароитида ёшлар ва ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар” тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир сўнгида ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши бўлими мудири М.Т.Чулиева, Тошкент ахборот техналогиялари университети Самарқанд филиали хотин–қизлар кенгаши раиси Н.И.Абдуллаева, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институ хотин–қизлар кенгаши раиси И.Бердиқуловалар “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш вазифалари” тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz