Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбири тўғрисида

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбири тўғрисида

МАЪЛУМОТ

2020 йил 2 сентябр куни Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг кичик мажлислар залида ЗООМ платформаси орқали  “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида нишонланаётган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда институт ректори, профессор Х.Б.Юнусов, соҳа проректорлари, факуьлтет деканлари, декан ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фаол талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қўйиб эшиттирилди, шундан сўнг институт ректори Х.Б.Юнусов сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг 29 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан табриклаб, ушбу ўқув йилида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.С.Даминов сўзга чиқиб, тадбир қатнашчиларини мустақиллик байрами билан табриклаб янги 2020-2021 ўқув йилида барча талаба-ёшларга омад тилади.

Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб, Биотехнология, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультети талабалари Обидхонов Бекзодхон ва Ўразова Умидахон ҳамда Ветеринария профилактикаси ва даволаш факультети талабалари Эргашов Шохмардон ва Тураев Шаҳзодлар томонидан ватанни мадҳ этувчи шер ва қўшиқлар куйланди.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz