Xabar-Institut yangiliklari

image description

Битирувчилар учун бизнес режа тузиш борасида онлайн семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8-июлдаги 87-02-64-сон буйруғи ва  институт  ректорининг 2020 йил 15 июлдаги 360-сонлини ижросини таъминлаш мақсадида институт битирувчиларини бандлигини таъминлашга  кўмаклашиш мақсадида 2020 йил 7 август куни институт буюрмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими ZOOM дастури орқали битирувчилар билан видео семинари ўтказилди.  Семинарда “Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси аъзолари ҳам иштирок этишди.

Семинарни институт буюрмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими бошлиғи Ш.Саломов кириш сўзи билан очиб, ўтказилаётган видео семинарни ташкил этишнинг мақсади, вазирлик ва институт ректори бўйруқларининг мазмуни билан таништирди.

Шундан сўнг, “Чорвачиликда иқтисодий самарадорлик ва бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири А.Аликулов институт битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятида “Бизнес режа”нинг моҳияти, аҳамияти ва зурурияти ҳақида қисқача маълумот берди.

Кафедра доценти И.Саломов ўсимликчилик тармоғида тузиладиган “Бизнес режа”ларнинг хусусиятлари ҳақида сўз юритиб, лимончилик бўйича тузилган бизнес режа мисолида битирувчиларга бизнес-режа тузиш бўйича йўл-йўриқлар берди.

Кафедра доценти Б.Жалилов рус гурухини битирувчиларига рус тилида бизнес режани тузиш бўйича йўл-йўриқлар берди.

Семинар сўнгида институт маркетинг бўлими бошлиғи Ш.Саломов институтда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган битирувчиларга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш учун профессор-ўқитувчилар гурухи ташкил этилганлиги, саволлар бўлса юбориш учун ўзининг ва профессор – ўқитувчиларнинг телеграмм канали очилган телефон номерларини эълон қилиб, институт битирувчилари ва талабалари учун ушбу видео семинарлар мунтазам равишда ўтказилиб туришини қайд этди.

Институтда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган битирувчилар ва талабаларга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш учун профессор-ўқитувчилар гурухи аъзоларининг телефонлари:

Аликулов А.-90 6064175

Саломов И.-91 5207888

Тангиров А.-91 5206954

Жалилов Б.-97 9153533

Жонибеков Ф.-91 5513232

Зубайдуллаев А.-93 3303206

Назарова М.-91 5505559

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz