Xabar-Institut yangiliklari

image description

ТАНИҚЛИ ЎЗБЕК ОЛИМИНИНГ ТАВАЛЛУД АЙЁМИ!

Таниқли ўзбек олими, Ўзбекистон республикасида ҳизмат кўрсатган қишлоқ ҳўжалик ходими, Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалик фанлари Академиясининг мухбир аьзоси, қишлоқ хўжалик фанлари доктори,  профессор Д.Т. Абдукаримовнинг номи нафақат мамлакатимизда машҳурдир.

Д.Т.Абдукаримов 1934 йил 17 июн Самарқанд шаҳрида туғилди. 1952 йил Самарқанд мева сабзавотчилик билим юртини аьло бахолар билан битириб, Сам ҚХИнинг агрономия факултетига ўқишга киради. Ўқишни муваффақиятли битиргач, истеъдодли  мутахиссис институт ўсимликшунослик кафедрасига ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилади. 57 йиллик мехнат  фаолияти жараёнида у ассистентликдан профессор,  кафедра мудири лавозимигача катта йўлни босиб ўтди. 9 йил илмий ишлар бўйича проректор бўлди. 1982 йилдан 1998 йилгача, 16 йил СамҚХИ масъулиятли ректор лавозимларида ишлади. Жумладан,

       Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўсимликшунослик кафедраси ассистенти

Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти аспиранти

   Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ўсимликшунослик кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси, агрономия факультети декан муовини, доценти

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти илмий ишлар бўйича проректори (ўриндошлик асосида селекция, уруғчилик ва пахтачилик кафедраси профессори)

          Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ректори

  Самарқанд қишлоқ хўжалик институти  ўсимликшунослик, селекция ва уруғчилик кафедраси мудири

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти генетика, селекция ва уруғчилик кафедраси профессори

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қишлоқ хўжалик экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги кафедраси профессори

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ўсимликшунослик ва ем-ҳашак етиштириш кафедраси профессори

Устоз 300 дан ортиқроқ илмий мақола 10 дарслик ва ўқув қўлланма 5 та  монографияни босмадан чиқарган. У ўз ва ҳаммуаллифликда  картошканинг 6 та нави, донли экинларнинг 10 та нави, тарвузнинг – 2, кунгабоқарнинг 2 нави ҳамда  15 тавсиянома ва 10 та муаллифлик гувохномаларнинг муаллифидир. 9 та магистр, 20 та фан номзоди ва 6 та фан докторининг устози ҳамдир. У Самарқандлик селекционер ва генетик олимлар мактабининг асосчисидир.

Бугунги таваллуд куни билан устозни СамВМИ институт жамоаси чин юракдан муборакбод этиб қолади. Устозга узоқ умр, сиҳат саломатлик ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!!!.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz