Xabar-Institut yangiliklari

image description

ХАЛҚАРО ОНЛАЙН МАЪРУЗАЛАР САЛМОҒИ

2020 йил 16 май куни “Ҳайвонларни озиқлантириш технологияси” кафедрасининг мудири, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент Б.С.Яхяев томонидан Туркманистон қишлоқ хўжалик институтининг “Зоотехния” таълим йўналиши 3-босқич талабаларига “Юқори маҳсулдор сигирларни озиқлантириш” мавзусида навбатдаги онлайн маъруза ўқилди. Маърузада сут қорамолчилигида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширшда тўла қийматли озиқлантиришнинг аҳамияти, озуқа базасини мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Марузанинг асосий қисмида, юқори маҳсулдор сигирларнинг лактация даврида энергия, тўйимли моддалар, витамин ва минералларга бўлган талабининг хусуситлари, тенглаштирилган рационларни тузиш ва озиқлантиришнинг тўлиқ қийматлилигини назорат қилиш, озуқалардан самарали фойдаланиш, биринчи туғимдаги сигирларни озиқлантириш хусусиятлари, уларга озуқа меъёрлаини белгилаш, рацион тузиш ва озиқлантириш техникаси тўғрисидаги маълумотлар атрофлича баён этилди. Маъруза ниҳоясида талабалар томонидан берилган қизиқарли саволларга маърузачи томонидан атрофлича жавоб берилди. Шу тариқа ушбу маъруза қизғин савол-жавобларга ҳамда музокораларга бой тарзда якунланди. Бундан ташқари, икки олий таълим муассасалари ўртасидаги таълим ва илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича ҳам тегишли таклифлар билдирилди. 

Халқаро ҳамкорлик бўлими

бошлиғи, доцент Н.Б.Рўзиқулов

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz