Xabar-Institut yangiliklari

image description

Ветеринария фанлари доктори Собир Мавлонов филиал талабаларига дарс бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси инновацион фаолият, фан ва таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ветеринария фанлари доктори Собир Мавлонов Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалининг 2-босқич Ветеринария медицинаси таълим йўналишида таҳсил олаётган талабаларига дарс ўтмоқда.

Бундан асосий мақсад соҳада фаолият юритиб келаётган тажрибали мутахассисларни филиал талабаларига сифатли таълим беришга жалб қилишдан иборат. Дарс жараёнида талабалар ҳар томонлама билим ва кўникмаларга эга бўлишмоқда.

Улар Ветеринария фанлари доктори Собир Мавлоновнинг ҳар бир дарсида фаол иштирок этиб, маърузаларини қизиқиш ва диққат билан тингламоқдалар. Соҳа учун етук мутахассисларни етиштириб беришни ўз олдига катта мақсад қилиб қўйган СамВМИ Нукус филиали мазкур жараёнда айнан мана шундай тажрибали мутахассисларни дарс беришга жалб қилиш катта аҳамият касб этишини ҳисобга олган ҳолда келгусида ҳам соҳада фаолият юритаётган тажрибали мутахассисларни филиал талабаларига дарс ўтишга жалб қилишни режалаштирган.

Албатта бундай тажриба яхши самарасини беради. Шунингдек, С.Мавлонов талабалар учун керакли бўлган ўқув-адабиётларни филиалимиз Ахборот ресурс марказига ўз номидан тақдим этди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали матбуот хизмати

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz