Yangiliklar

Самарқанд Марказий кулгу лигаси якунланди. “Мароқанд” иккинчи ўринни эгаллади

Самарқанд Марказий кулгу лигаси якунланди. “Мароқанд” иккинчи ўринни эгаллади

Барча кулгу ихлосмандларининг бутун диққат эътибори 27 феврал куни Самарқанд Ёшлар Маркази катта фаоллар залига қаратилди. Чунки Самарқанд Марказий кулгу лигасининг финал беллашуви бўлиб ўтди. Шу вақтга қадар барча босқич беллашувларида юқори натижаларни қайд этиб келишган Самарқанд давлат унивеситетининг “Илхом”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Таржимон”, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Мароқандлик божалар” ва институтимиз “Мароқанд” жамоалари чемпионлик учун беллашишди.

Қизғин муросасиз хазилларга бой бўлган ушбу кулгу жангида жамоамиз ҳар жихатдан ўзларини намоён қилишди.  

   Якуний сарҳисобга кўра натижалар қуйидагича кўриниш олди;

1. 12 балл I-ўрин “Мароқандлик божалар” Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти,

2. 11.8 балл II-ўрин “Мароқанд” Самарқанд ветеринария медицинаси институти,

3. 11.7 балл III-ўрин “Илхом”, Самарқанд давлат университети,

4. 11.5 балл “Таржимон” Самарқанд давлат чет тиллар институти.

Жамоамиз аъзоларига ушбу мусобақада институтимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилганлиги учун бутун институтимиз ёшлар жамоаси номидан қизғин миннатдорчилик билдираман дейди Ўзбекистон йшлар иттифоқи Самарқанд ветеринария медицинаси институти бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси Норжигитов Рахимжон.

 Уларга кейинги танловларда ҳам муваффақият тилаймиз. Уларга “бараккалла йигитлар, офарин қизлар” деб қоламиз.

 

Ахтамова Азиза