Xabar-Institut yangiliklari

image description

Ҳарбий спорт ва ватанпарварлик тарбияси ролини оширишга қаратилган учрашув

Ёшлар ўртасида салбий иллатларнинг олдини олиш борасида ҳарбий спорт ва ватанпарварлик тарбияси ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан 2020 йилга мўлжалланган «Соғлом болалик» йиллик дастури ижросини таъминлаш мақсадида филиалимизда № 21131 ҳарбий қисм жисмоний тайёргарлик ва спорт бошлиғи Н.Юсупов ва бир гуруҳ ҳарбийлар билан биргаликда учрашув ташкиллаштирилди.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Е.Сейтмуратов очиб берди ва олиб борди. Учрашув давомида ҳарбий бўлим иш фаолияти ҳақида талаба-ёшларга маълумот берилди. Н.Юсупов талабалар билан самимий суҳбат қурар экан иш фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди. Шундан сўнг ташриф буюрган меҳмонлар ва талабалар биргаликда филиалнинг спорт залига йўл олишди.

У ерда ҳарбий спорт машғулотларини бажариб кўрсатдилар. Талаба-ёшлар учун бу жараён завқли кечди. Ҳарбийларнинг ҳар бир ҳаракатини диққат билан кузатиб турган ёшларнинг нигоҳида ватанга бўлган чексиз муҳаббат ва шижоатни илғаш қийин эмас. Ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ватанни ҳимоя қилиш бурч туйғусини шакллантиришда мана шундай тадбирлар катта аҳамият касб этади. Бугунги ахборот ва мураббийлик машғулотлари соати мароқли таризда бўлиб ўтди.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Нукус филиали матбуот хизмати

 

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz