Xabar-Institut yangiliklari

image description

“Ўқув маркази билан ҳамкорлик давом этмоқда....”

“Innovative centre” ўқув маркази билан имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 25 февраль куни ўқув маркази томонидан ташкил қилинган “Cambridge English Conference for partnering centers, institutions and teachers” номли конференцияда “Ўзбек тили, адабиёти ва хорижий тиллар” кафедрасидан марказ директори Мухаммадхон Солиев таклифи бўйича катта ўқитувчи Д.Юнусова ўқитувчилар Ф.Давронова, М.Турсунова ва Ж.Ражабовлар фаол иштирок этишди ва ташаккурнома билан тақдирланишди.

Конференцияда марказ ўқитувчилари, British council нинг Ўзбекистондаги вакили,хусусий мактаб ўқитувчилари,Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчилари ва талабалари,Тошкент шаҳридан қатор марказ ўқитувчилари ва турли туманлардан инглиз тили ўқитувчилари маърузалари билан қатнашишди.

Конференция жуда қизиқарли ва янги маълумотларга бой бўлди. Ўзаро маълумот алмашилди ва тажриба орттирилди. Маърузалар турли хил мавзуларда бўлиб,асосан ҳозирги кунда долзарб бўлиб ҳисобланган ҳорижий тилларга бўлган эътибор юқори ўринда турди. Шу билан бирга IELTS,CEFR,TKT каби тестларни топшириш учун керакли тавсиялар ва йўриқномалар берилди.

Келажакда ҳамкорлик дастурини янада кучайтириш бўйича режалар ўқув марказ раҳбари Мухаммадхон Солиев билан ишлаб чиқилди. 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz