Xabar-Institut yangiliklari

image description

Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид

Эртанги кунимиз эгалари ҳисобланган ёшларни ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш олий мақсадларимиздан бири бўлиб саналади. Мана шундай тинч, осуда юртда хотиржам турмуш кечириб, таълим ва тарбия олаётган ёш авлоднинг комил инсонлар бўлиб етилишиб чиқишига шак- шубха йўқ. Тилакка қарши уларнинг келажагига таҳдид соладиган ҳар хил оқимлар ва бузғунчи ғоялар йўқ деб айта олмаймиз.

Филиалимизда ўтказилган Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид мавзусида ўтказилган учрашувда шулар ҳақида сўз юритилди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази тарғибот ва ташқивот гуруҳи аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасига меҳнати синган юрист Х.Кабулов, 

Нукус шаҳри «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжиди имоми ўринбосари Қ.Турдымуратов, «Гулзор» МФЙ профилактика инспектори М.Абатов ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Тадбирни филиал директори А.Есимбетов очиб бериб, мавзу бўйича тушунча бериб ўтди. Тадбир давомида экстремизм ва терроризмнинг қадриятларимизга зид қабиҳ ишларни топ тортмасдан амалга ошириши,уларнинг асл мақсади ёвузлик ва зўравонлик эканлиги кенг тушунтирилиб берилди. Шунингдек ёшлар интернет тармоғида негатив ахборотлардан иҳтиёт бўлиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давлатимизда экстремизм ва терроризмга қарши кураш масалаларига катта эътибор қаратилган. Ўзбекистон Европа Кенгаши доирасида терроризмга қарши курашга қаратилган 7 та халқаро шартномани имзолаган. Шу сабабли юртимиз ёшларининг бундай оқимлардан йироқ бўлишига ишончимиз янада ортади. Учрашув якунида талабалар мавзуга оид саволлар билан маърузачиларга мурожат қилишиб, улардан батафсил жавобларни олишди.

Жойларда шу сингари тадбирларнинг ташкиллаштирилиши бу йўлга билиб-билмай кириб қолаётганлар сонини ортишига тўсиқ бўлиб, ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга қаратилган.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти

Нукус филиали Ахборот хизм

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz