Xabar-Institut yangiliklari

image description

"Заковат лигаси" Биотехнологияда старт олди

Самарқанд Ветеринария медицина институтида ўтказилаётган “Заковат лигаси“нинг биринчи босқичи Биотехнология,чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультетида старт олди.“Заковат лигаси“ни “Гуманитар фанлар,жисмоний маданият ва спорт“ кафедраси ўқитувчиси Шаҳзод Аҳмедов бошқариб борди.Унда факультетнинг 2 босқич талабалари жамоалари билан қатнашишди.Жумладан, саккизта: “Эверест“, “Активлар“, “Эврика“,“Ўсимликшунос“, “Ёшлар“,“Интелект“,“Технолог“  каби жамоалар куч синашишди,тенгдошлари билан фикр алмашишди.

Жамоалар ўртасидаги бахс шиддатли давом этди ва сўнгида икки “Ўсимликшунос“ ва “Эврика“ жамоаларининг кучлари тенг бўлиб қолди.Натижаларни аниқлаштириш мақсадида бу икки гуруҳга қўшимча саволлар берилди.“Эврика“ жамоаси аъзолари қўшимча саволларга жавоб топишди ва умумий 8 балл билан кейинги босқичга йўл олишди.

Биз уларни табриклаймиз ва 2 - босқич талабалари билан ўтказиладиган ўйинларга сизларни таклиф қилиб қоламиз. Бизни кузатишда давом этинг ва биз институт ҳаётида бўлаётган жараёнларни сизга ёритиб борамиз.

Биотехнология, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси факультети матбуот хизмати

 

Феруза Мустафоқулова 

Собитхон Хожиахматов лавҳалари

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz