Yangiliklar

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Авлодлар орасидаги олтин занжир, ватан равнақи ва халқ манфаати йўлидаги бирлик, эзгу мақсадлар сари ҳамкорлик ва жипсликдаги ҳаракат кишидан қаҳрамонлик талаб қилмайди. Бу ҳақиқатни катта авлод вакиллари ёшларга нисбатан яхшироқ англайдилар, Негаки, улар ҳамма нарсани ўз бошидан ўтказган, катта ҳаёт тажрибасига эга. Айтиш мумкинки, катта авлод тажриба, сабоқ, ибрат, ўрнак ва намуна мактабидир. Ўрта ва кичик авлод билан учрашувларда, одатда самимият ва маслаҳатлар устуворлик қилади. Шу аснода хулосалар қилинади, бой тажрибалар орттирилади..

Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ташкил этилган «Уч авлод учрашуви» деб номланган маданий-маърифий тадбир ҳам ана шундай руҳда ўтди. Ушбу тадбирда институт ректори, соҳа проректорлари, институт фахрий профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар. 

Тадбирни модератор сифатида институт ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.Гаппаров олиб борди. 

Фаҳрий меҳмонлар : «Ички юқумсиз касалликлар» кафедраси профессорлари Норбоев Қурбон Норбоевич, Бакиров Бахтиёр Бакирович, доцент Сафаров Мавлон Бозорович, «Ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик» кафедрсаси профессори Эшбўриев Бахтиёр Маматқулович, «Хусусий зоотехния» кафедраси доценти Эрматов Юсуфбек Амировичлар талаба ёшлар билан мулоқотда бўлдилар ва

 ўзларининг ҳаётий тажрибаси ва илмий-педагогик фаолиятида орттирган тажрибалари борасидаги қимматли мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Айни пайтда талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

 Тадбир якунида бир гуруҳ фаол талабаларга профессор-ўқитувчилар томонидан илмий ва бадиий китоблар совға сифатида тақдим этилди. Ўз навбатида барча фахрий профессор-ўқитувчилар талабалар томонидан институт рамзи акс эттирилган кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 

СамВМИ Ахборот хизмати