Yangiliklar

ЭЪЛОН!

ЭЪЛОН!

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 21 февраль – Халқаро она тили куни деб эълон қилинган ҳамда ушбу сана хар йили аъзо-давлатлар билан ҳамкорликда турли мавзулар остида нишонланиб келинмоқда. Халқаро она тили кунини жорий йил “Кўптилликни таълим ва жамиятга жорий этиш” мавзусида нишонлаш таклиф этилган. Мазкур сана доирасида 2021 йил 19 февраль куни соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) ЮНЕСКО ташкилоти Халқаро она тили кунига багишланган вебинар ташкил этилиши режалаштирилган. Вебинарда иштирок этиш учун қуйидаги веб-саҳифа орқали рўйхатдан ўтиш керак: https://unesco-org.zoom.us/webinar/register/WN_L44NOqccRHKddCKqGM9b0A  

Халқаро алоқалар бўлими