E`LONLAR

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорларининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон ва 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарорларининг тегишли бандлари ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), илмий лабораторияларнинг ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа ва муддатли илмий амалиётларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 2019 йилнинг 25 июнига қадар илмий амалиёт ўташга тавсия қилинувчи номзодлар рўйхати ва улар тўғрисидаги маълумот (хужжат)ларни 1-ва 2-иловаларга мувофиқ Институтниг Халқаро ҳамкорлик бўлимига тақдим этишингиз сўралади.
    Қўшимча тарзда, танловни ўтказиш билан боғлиқ тартиб ва талаблар билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-саҳифаси www.mininnovation.uz да танишиш мумкин.

1-илова

Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш учун тақдим этилиши зарур бўлган хужжатлар рўйхати.

    Илмий стажировка ўташга номзодларнинг хужжатлари илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) расмий хати асосида Вазирликка қуйдаги хужжатлар тақдим этилади:
    Мазкур Низом иловасига мувофиқ шаклдаги илмий стажировка режаси(2-илова);
    Илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасининг Илмий кенгаши қарори;
    Ходими ёш олим хисобланадиган илмий-тадқиқот муассасаси томонидан тасдиқланган ва қабул қилувчи томон билан келишилган, илмий стажировка таклифномаси ва дастури;
    Номзоднинг маълумотнома-объективкаси (анкета);
    Олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси;
    Илмий даражасини (фан номзоди, PhD ва фан доктори, илмий унвонини (катта илмий ходим, доцент, профессор) тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси , агар мавжуд бўлса;
    Мехнат дафтарчасининг нусхаси;
Фуқаролик паспортининг нусхаси;
Номзоднинг 3х4 см ўлчамдаги оқ фондаги рангли фотосурати (4дона);

Илмий стажировка ўташга илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий ва техник –муҳандис ходимлари номзод сифатида тавсия этилади.

    Етакчи хорижий илмий ташкилотларда ( марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировка ўташга қуйидаги талабларга жавоб берадиган илмий ва техник-мухандис ходимлар юборилади:
-    Хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада биладиган;
-    Номзоднинг ёши 25 дан 45 гача бўлиши.
-    Чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва шу кабилар), агар мавжуд бўлса.

2-илова

Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш
РЕЖАСИ

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими (илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси)

Илмий стажировканинг мақсад ва вазифалари

Илмий стажировка ўтказиладиган давлат, қабул қилувчи ташкилотлар

Илмий стажировканинг давомийлиги

Илмий стажировка учун талаб этиладиган маблағ (транспорт, яшаш, овқатланиш ва бошқа харажатлар хар бири алохида кўрсатилиши зарур)

Кутилаётган натижалар

Ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкалари (6-ойгача)

10

 

 

 

 

 

 

 

11

 

 

 

 

 

 

 

12

 

 

 

 

 

 

 

Илмий лабораторияларни жихозлаш учун сотиб олинадиган замонавий илмий ва технологик асбоб-ускуналарда ишлашни ўрганиш бўйича илмий стажировкалар (3 ойгача)

13

 

 

 

 

 

 

 

14

 

 

 

 

 

 

 

15

 

 

 

 

 

 

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими