Faoliyat-Ilmiy tadbirlar



Республика Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш Давлат Қўмитаси таклифига биноан, юртимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Бутунроссия ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институти Ахборот таҳлил марказининг ҳудудийлаштириш бўйича шуъба мудири В. Никифоров бошчилигидаги делегация Самарқанд Ветеринария медицинаси институтига ташриф бурди. Меҳмонлар ректор, профессор Худайназар Юнусов бошлиқ институт раҳбарияти билан учрашди.

Жорий йилнинг 22-23 январь кунлари Самарқандда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат Қўмитаси мутахассис –ходимлари учун семинар-тренинг машғулотларини ўтказиш режалаштирилган. Машғулотларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан мутахасислар иштирок этиши кутилмоқда.

Тренинглардан кўзланган мақсад – ҳайвонларда учрайдиган оқсил касалликлари бўйича Ҳалқаро Эпизодик Бюро статусини олиш ҳамда ҳамкорликни кучайтириш ва ҳалқаро тан олинган тажрибалар воситасида ушбу соҳа мутахассис –ходимларининг малакаси ва билимларини оширишдан иборатдир. 

Ҳалқаро экспертга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат Қўмитасининг  Халқаро хамкорлик бўлими бош мутахасиси А.Мамадиёров ҳамроҳлик қилмоқда.

Ахборот хизмати  

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz