Faoliyat-ijtimoiy muhofaza



Институт профессор-укитувчилари ва ишчи ходимларига иш хаки ҳисоблаш ва мукофотларни тақсимлаш қоидалари

         Хисобот ойидан кейинги ойнинг 1 санасига кафедралар ва бўлимлар томонидан тўлдирилган табеллар тегишли бўлимлар рахбарлари томонидан имзоланиб, бухгалтерияга тақдим этилади. Бухгалтерия иш ҳақи ҳисоблаш табелига асосан институт профессор-ўқитувчиларига хақ тўлаш базавий миқдорларига асосан, ишчи-ходимларга эса штатлар жадвалида белгиланган тариф ставкаларига асосан  иш ҳақи ҳисобланади. Ҳисобланган суммадан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилади. Даромад ҳажмидан қатъи назар, солиқ ушбу ставкада ҳисобланади ва тўланади. Даромад солиғи (12%) дан 0,1 фоизи ҳар бир ўқитувчи ёки ишчи-ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Иш хақининг 1 фоизи касаба уюшмаси учун учун ушланади.

         Мисол:         Хисобланди                                                -1896675 сум

                            Ушланмалар: даромад солиги                       - 227601 сум

                            Шундан ШЖБПХ 0,01 %:

                            Касаба уюмаси                                           - 18967сум

                            Жами ушланди :                                         - 246568 сум

                            Кулга                                                          - 1 650 107 сум   

Институт профессор-ўқитувчилари ва ишчи ходимларига уларнинг хақиқатда эришган натижаларига асосан кафедра ёки бўлим бошлиқлари тавсиясига асосан институт рахбари ва касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бажарилган ишларнинг характери, хусусияти таркибий бўлинмаларнинг фаолият йўалишларига қараб рағбатлантириш миқдорлари белгиланади ҳамда буйруқлаштирилади. Мукофотдан ушланмалар иш хақи ҳисоблаш тартиби асосида амалга оширилади.

Муассаса бюджети

Институтнинг 2019 йил учун бюджети 64 млрд 642 млн 81 минг сўм миқдорида тасдиқланган бўлиб, шундан 18 млрд 741 млн 290 минг сўми (жами бюджетнинг 29 фоизи) Республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган. Шундан 17 млрд 686 млн 268 минг сўми институтнинг асосий фаолиятини молиялаштириш мақсадида ажратилган бўлса, 1 млрд 55 млн 22 минг сўми илмий тадқиқотлар (наука) ни молиялаштириш мақсадида йўналтирилган. Институт бюджетининг 71 фоизи, яъни, 45 млрд 900 млн 791 минг сўми бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобланиб, ундан 44 млрд 725 млн 390 минг сўми тлов-контракт асосида таҳсил олувчи талабалар тўловлари ҳисобланса, 1 млрд 175 млн 401 минг сўми институтнинг тадбиркорлик асосида ишлаб топадиган қўшимча маблағлари ҳисобланади.

Ушбу маблағлар асосида молия йили учун харажатлар сметаси тузилиб, юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланади. Ушбу харажатлар сметаси асосида йил давомида ўз мақсадларида харажатлар амалга оширилиб борилади.    

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz