Xabar-Institut Yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари ўртасида Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни мавзусида ҳикоялар танлови эълон қилинади!

Қадрли талаба! Карантин вақтида сиз нафақат оилангиз билан мулоқот қилишингиз, балки бўш вақтингизни унумли сарфлашингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган “Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси” ҳамда “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиорлари остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харита”лари ижроси юзасидан йўлланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11-ноябрдаги 1043-сонли буйруғи 1 иловаси билан тасдиқланган Назорат режасининг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича институт талаба – ёшлари ўртасида “Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни” мавзусида ҳикоялар танлови эълон қилинади.

Танловнинг мақсади: Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва талаба – ёшлар қалбида ватанпарварлик, юрт келажаги ва мамлакат тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган улкан зафарларга дахлдорлик ҳислатларини шакллантириш, ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялан ҳамда ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ўз иқтидорларини намойиш этишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш иборат.

 

Танлов 2020 йил 12 - 20 июнь кунларига қадар бўлиб ўтади.

Танлов шарти қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳар бир иштирокчи “Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни” мавзусида ҳикоялар тайёрлайди. Тайёрланган ҳикояларда талабанинг Ф.И.Ш, факультет номи ва курс ва гуруҳи кўрсатилиши шарт.

Биз нечун севамиз, Ўзбекистонни” мавзусида ҳикоялар танлови эълони @samvmi_yoshlari, https://t.me/zooinjeneriya_news, https://t.me/veterinariyameditsinasi телеграм каналларида ҳамда институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилган.

Танловда ғолиб деб топилган 1-2-3-ўрин соҳиблари @samvmi_yoshlari телеграм каналида ва институтнинг расмий канали https://t.me/otmsamvmi ҳамда институт веб сайтига http://samvmi.uz/uz жойлаштирилади.

Марҳамат, уйдаги вақтингиздан унумли фойдаланиб, танловда иштирок этинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!!!

СамВМИ Ёшларва талабалар билан ишлаш бўлими

------------------------------------

СамВМИ матбуот хизмати

Расмий телеграм канал

@samvmi_yoshlari

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz