Xabar-Institut Yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари ўртасида “STEP BY STEP” танлови эълон қилинади!

Қадрли талаба! Карантин вақтида сиз нафақат оилангиз билан мулоқот қилишингиз, балки бўш вақтингизни унумли сарфлашингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан тасдиқланган “Маърифатли ёшлар-юрт кўзгуси” ҳамда “Мен шу азиз Ватан фарзандиман” шиорлари остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харита”лари ижроси юзасидан йўлланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11-ноябрдаги 1043-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича институтнинг “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси”нинг 21 (22)-бандида белгиланган вазифалар ижроси бўйича институт талаба – ёшлари ўртасида “Step by step” кўрик- танлови эълон қилинади.

Танловнинг мақсади: Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва талаба – ёшлар онгида Ватанимизни, халқимизни шарафли тарихини улуғлайдиган, кексаю ёш, каттаю кичик, шу азиз юртни паноҳ тутган ҳар бир инсонни муқаддас Ватанимиз ҳимояси ва буюк келажаги йўлида мард ва фидоий бўлишга чорлайди. Ватанга муҳаббат ҳиссини ўйғотиш ҳамда ўзлари туғилиб ўсган заминни авайлаб асраш ўз юртининг ҳақиқий эгаси бўлиш каби туйғуларни камол топтиришни кўзлайди. Танловда ҳар бир иштирокчи танлаган йўналиш бўйича босқичма-босқич “маҳалла – туман – ҳудуд – республика” тамойили асосида тарихи, қадриятлари, ҳудуд хусусиятлари (миллий урф одатлари, шеваси ва қадимий обидалари, зиёратгоҳлари) ҳақида видеоролик тайёрлайди ва намойиш этади.

Танлов 2020 йил 15 - 18 май кунлари соат 12.00 дан 12.30 гача бўлиб ўтади.

 

Танлов шарти қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳар бир иштирокчи танлаган йўналиш бўйича босқичма-босқич ўзи яшаб келаётган “маҳалла – туман – ҳудуди” асосида тарихи, қадриятлари, ҳудуд хусусиятлари (миллий урф одатлари, шеваси ва қадимий обидалари, зиёратгоҳлари) ҳақида видеоролик тайёрлайди. Тайёрланган видеороликда талабанинг Ф.И.Ш, факультет номи ва курс ва гурухи кўрсатилиши шарт.

“Step by step” кўрик – танлов эълони @samvmi_yoshlari, https://t.me/zooinjeneriya_newshttps://t.me/veterinariyameditsinasi телеграм каналларида ҳамда институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилган.

Танловда ғолиб деб топилган 1-2-3-ўрин соҳиблари @samvmi_yoshlari телеграм каналида ва институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилади.

Марҳамат, уйдаги вақтингиздан унумли фойдаланиб, танловда иштирок этинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!!!

СамВМИ Ёшларва талабалар билан ишлаш бўлими

------------------------------------

СамВМИ матбуот хизмати

Расмий телеграм канал

@samvmi_yoshlari

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz