Xabar-E'lonlar

image description

Жорий йилнинг 8-10 октябр кунлари Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг бир қатор таълим муассасаларининг кўргазмаси ташкил этилмоқда.

    Жорий йилнинг 8-10 октябр кунлари Тошкентда Хитой Халқ Республикасининг бир қатор таълим муассасаларининг кўргазмаси ташкил этилмоқда.
“Хитой олий таълим кўргазмаси” номли тадбирда Хитой Халқ Республикасининг 30 дан ортиқ олий таълим муассасалари вакилларининг иштирок этиши кўзда тутилган.
Мазкур тадбирда келгусида Хитой Халқ Республикаси олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқчи бўлган талаба, магистрант, докторантлар ҳамда профессор-ўқитувчилар ва олий таълим муассасалари ходимлари иштирок этиши мумкин.
Хитой таълим кўргазмаси 2019 йил 8-10 октябр кунлари соат 10:00дан 17:00 гача “ International Hotel Tashkent” меҳмонхонасининг “Амир Темур” залида бўлиб ўтади.
Кўргазманинг очилиш маросимида ХХРнинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним ҳамда бошқа расмий вакиллар нутқ сўзлари билан иштирок этишади.
Манзил: “ International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси, Тошкент шаҳри Амир Темур шоҳ кўчаси 107 А уй.
Маълумот учун тел: (71.233-80-88 Тошкентдаги ХХР элчихонаси)
Халқаро ҳамкорлик бўлими
 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz