E'lonlar

“МЕНИНГ ОВОЗИМ ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ” САМВМИДА САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТИ

“МЕНИНГ ОВОЗИМ ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ” САМВМИДА САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТИ

“МЕНИНГ ОВОЗИМ ВАТАНИМ КЕЛАЖАГИ”  САМВМИДА САЙЛОВОЛДИ ТАРҒИБОТИ

Мамлакатимиз муҳим сиёсий жараёнлар остонасида. 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловларида юртимиз ёшлари ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берадилар. Мазкур сиёсий воқелик моҳиятини талабаларга етказиш, сайловолди жараёнларда уларнинг фаоллигини ошириш, сайловга оид билимларини ривожлантириш мақсадида бугун партиялар томонидан турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

 

ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд Ветеринария медицинаси институти талаба - ёшлари учун ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбирида партия фаоли, СамДУ профессори Бахтиёр Хўжаёров томонидан бу муҳим сиёсий тадбирнинг аҳамияти, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берилди

Тадбир давомида ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, СамВМИ хотин қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси Жамила Сайфиддинова томонидан партиянинг тарғибот материаллари тарқатилиб, илғор талаба - ёшларга ЎзЛиДеП кўкрак нишони топширилди. 

  Тадбир давомида талаба-ёшлар сайлов жараёнлари тўғрисида ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан жавоблар олишди.

СамВМИ Ахборот хизмати