E'lonlar

САМВМИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН: “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва Ветеринария таълими: Сўнги ютуқлар ва янгича ёндашувлар”

САМВМИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН: “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва Ветеринария таълими: Сўнги ютуқлар ва янгича ёндашувлар”

САМВМИДА ХАЛҚАРО АНЖУМАН: “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва Ветеринария таълими: Сўнги ютуқлар ва янгича ёндашувлар”
 
 

Мазкур халқаро илмий амалий конференция «586000-EPP-1-2017-PT-EPPKA2-CBHE-JP – BUZNET”  лойиҳасининг якуний мониторинги ҳисобланиб, анжуманда Шарлотта Адриан хоним бошчилигидаги Европа Итифоқи делегацияси вакиллари, Португалиянинг Порту,  Италиянинг Пизань, Падуи шунингдек, Эстониянинг Тарту Университетларидан вакиллар, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Тошкент Давлат Аграр Университети Самарқанд филиалидан   мутасаддилар ва олимлар иштирок этишмоқда. Тадбирни Тошкент Давлат Аграр Университети Самарқанд филиали ректори, модератор, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Шавкат Ҳасанов олиб борди ва анжуман иштирокчиларини таништирди.

 

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти айни кунда  Европа Иттифоқининг кўплаб олий таълим муассасалари ҳамда ташкилотлари билан турли лойиҳаларни амалга оширмоқда, яъни институтда сўнгги йилларда халқаро алоқалар ривожланиб боряпти. Бунда Европа Иттифоқи кўмагида ҳозирда “таълимни ислоҳ қилиш” бўйича “Темпус” ва “Эрасмус плюс” дастурлари лойиҳалари, шунингдек “профессор-ўқитувчилар ва талабалар сафарбарлигини” қўллаб қувватловчи бир нечта КА1(кей акшн1) лойиҳалари фаолият кўрсатмоқда.  
Халқаро тадбирнинг асосий мақсади - ривожланган мамлакатларнинг олий таълим ва ишлаб чиқариш кооперацияси соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш, Ўзбекистонда чорвачилик, ветеринария соҳасини ривожлантириш орқали озиқ - овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек бу борада  тажриба алмашишдан иборатдир.

 
 
 

“BUZNET” Лойиҳасида Европанинг 3 та мамлакатидан 4та олий ўқув юртлари ва Республикамизнинг 4 та олий таълим муассасаси, жумладан Самарқанд Ветеринария медицинаси институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Нукус қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Тошкент Давлат Аграр Университети Самарқанд филиалларии иштирок этишмоқда. 
Лойиҳа муаллифи ва бош координатори  Августо Фаустинонинг фикрига кўра, 2016 йилда бошланган ва 5 йил муддатга мўлжалланган лойиҳа доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни муваффақиятли деб ҳисоблаш мумкин. Профессор мазкур жараёнда Самарқанд Ветеринария медицинаси институти профессор – ўқитувчилари, ёш олимлари ва тадқиқотчиларининг иштирокини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, келгусида бу ҳамкорлик Марказий Осиёнинг Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон Республикаларида ҳам кенг миқёсда, ҳудди Ўзбекистондагидек амалга оширилишини маълум қилди.

 
 
 

  СамВМИ Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи Жасур Йўлчиевнинг маълумот беришича, лойиҳа доирасида СамВМИга 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги лаборатория жиҳозлари келтирилган. Европа мамлакатлари ва Ўзбекистоннинг чорвачилик соҳаси, ветеринария тиббиёти ва озиқ – овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноати борасида анча тафовутлар мавжуд ва бу борада тажриба алмашиш, билим ва кўникмаларни ўртоқлашиш ижобий самара бериши шубҳасиздир. Мамлакатимизда ветеринария таълими салоҳиятини оширишда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларини амалиётга жорий этиш, ўқув дастурларини жаҳон талаблари даражасида шакллантиришга имкон яратади. 

 
 

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректори, профессор Худайназар Юнусов тадбир иштирокчиларини қутлар экан, мазкур лойиҳалар натижасида институтнинг дунё ОТМ орасида нуфузи (рейтинг) ортиб бораётгани, деярли барча йўналишлар ўқув дастурлари ва стандартлари Европа Иттифоқи ва жаҳон андозалари асосида модернизация қилинаётгани, сўнгги 5 йилда 100 ортиқ профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўз билим ва малакаларини нуфузли ҳамкор ОТМларида оширишганини алоҳида таъкидлади. Ушбу муваффақиятлар замирида Европа Иттифоқи кўмагини биз бениҳоя қадрлаймиз, деди таълим муассасаси раҳбари. 
Шунингдек, профессор Шарлотта Адриан хоним бошчилигидаги Европа Итифоқи делегацияси вакилларига ва лойиҳа бош координатори Августо Фаустинога миннатдорлик билдирди. 

Куннинг иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари Тошкент Давлат Аграр Университети Самарқанд филиалига йўл олишди. 
Халқаро илмий амалий конференция эртага ҳам давом этади.

СамВМИ Ахборот хизмати