E'lonlar

ЯНГИ Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

ЯНГИ Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

ЯНГИ Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

Бугун Самарқанд ветеринария медицинаси институтида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори ости Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами ҳамда «Билимлар куни» муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирда институт ректори, профессор Х.Б.Юнусов, соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.  

 Тадбирни институт ректори, профессор Х.Б.Юнусов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрами ҳамда «Билимлар куни» билан тадбир иштирокчиларни табриклаб ўтди. "Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди.  Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олганлигини таъкидлаб, юртимизда сўнгги йилларда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатлар, таълим сифатида бўлаётган ўзгаришлар ва ёшларни таълим олишлари учун яратиб берилаётган имкониятлар тўғрисида гапириб ўтди.  

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.Гаппаров сўзга чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги байрами»ни кенг нишонлаш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги институт ректорининг буйруғини тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирди.

2020-2021 ўқув йилида самарали фаолият кўрсатиб, таълим соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда ўз маҳорати билан фаоллик кўрсатаётган ва масъулиятли вазифаларни фидокорона бажариб алоҳида ўрнак кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва фаол талаба-ёшлар институт ректорининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилиб, институтнинг иқтидорли талаба-ёшлари томонидан ватанни мадҳ этувчи шер, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

СамВМИ Ахборот хизмати