Yangiliklar

"ЁШ АГРОНОМ" ИЛМИЙ ТЎГАРАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Иқтисодиёт ва агротехнология факультети Агротехнология кафедраси қошида ташкил этилган "Ёш агроном" илмий тўгарагининг навбатдаги машғулоти ўтказилди. Тадбирни қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Р.Орипов очиб берди ва бугун муҳокама этилаётган мавзу ҳақида ўзининг фикр – мулоҳазалари билан ўртоқлашди, шунингдек талабалар фаолиятига ривож тилади. Машғулотни қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори Н.Бобоева олиб борди.  

Унда Агротупроқшунослик ва агрокимё таълим йўналишининг 428-гуруҳ талабаси Б.Турабоева томонидан "Қишлоқ хўжалигида агрокимёкартограммаларидан фойдаланиш" мавзусидаги илмий маърузаси тақдимоти ўтказилди. 

Мавзу юзасидан муҳокамада факультет илмий ишлар бўйича декан ўринбосари, техника фанлари фалсафа доктори Ш.Мирзахўжаев, маърузачининг илмий раҳбари қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори М.Машрабов, иқтидорли талаба-ёшлар билан ишлаш бўлим бошлиғи С.Мелиев ҳамда кафедранинг бошқа профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

 Ҳулоса ўрнида айтиш мумкинки, илмий тўгараклар фаолияти талаба-ёшларнинг илмий ишини қўллаб-қувватлашда, уларнинг илмий фаолиятини ёритишда ҳамда муҳокама қилишда муҳим ўрин тутиб, келажакда билимли, рақобатбардош кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

 СамВМИ Ахборот хизмати