Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” ғояси тарғиботига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” ғояси тарғиботига бағишлаб ўтказилган давра суҳбати

2020-йил 12-январ куни институт кичик мажлислар залида ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят ва шаҳар кенгашлари билан ҳамкорликда институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Янги Ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” ғояси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Тадбирни институт ректори ҳурматли Худайназар Бекназарович Юнусов очиб берди. Институтга ташриф буюрган меҳмонлар,профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳурматли президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси моҳияти ва ёшларга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Aлибек Қаршибоевич Гаппаров сўзга чиқди. 

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳузиридаги Самарқанд туризм ва сервис техникуми директори, халқ депутатлари ЎзЛиДеП вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Шоҳрух Давронович Жўрақулов, Самарқанд ветеринария медисинаси институти Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар парламенти аъзоси, Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Aхмедов Шахзод Фарход ўғли, Институт Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси Жамила Сайфуддинова, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Aхборот хизмати