Xabar-Institut yangiliklari

image description

НИҲОЯТ ДАРСГА ҚЎНҒИРОҚ ЧАЛИНДИ!..

Олий таълим муассасалари учун 8 ой давом этган танаффусдан сўнг, талабалар учун яна анъанавий дарслар бошланди. Республика Махсус комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларида чора тадбирлар ва режа график асосида махсус дарс жадваллари ишлаб чиқилиб, унда карантин қоидалари ва олий таълим муассасасининг шароит ва имкониятлари ва бошқа омиллар эътиборга олинган.

Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг 1 курс ёшлари учун ҳам жорий йилнинг 16 ноябрь куни муҳим кун сифатида эсда қоладиган бўлди. Улар бугун биринчи марта аудиторияда дарс жараёнларида иштирок этишди, профессор ўқитувчилар билан масофадан эмас, юзма юз мулоқот қилдилар.

СамВМИ Ўқув ишлари проректори, қишлоқ хўжалик фанлари доктори Абдуғани Элмуродовнинг маълумотига кўра, дарс машғулотлари олийгоҳнинг 4 курслари учун куннинг биринчи ярмида, 1 курс талабалари учун   куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтади.(1 курсларнинг ярми биринчи сменада ҳам ўқийдилар) Дарс жадвали махсус ишлаб чиқилган бўлиб, бунда аудиториядан чиққан талабалар бошқа гуруҳ талабалари билан кесишмайди, карантин қоидалари эътиборга олинган. Давомат масаласида эса, ҳар кунлик ҳисобот юритилади ва бунда дарсларда иштирок этмаётган талабанинг асосли сабаби бўлса, бу албатта, эътиборга олинади.

Ҳозирча фақат 1 ва 4 курслар учун анъанавий дарслар бошланган.   

Эслатиб ўтамиз,  1 курс талабалари кредить модул тизими асосида ўқийдилар. Бу тизимда асосан, масофавий таълим шакли етакчилик қилади. Унга кўра, талаба 50 фоиз вақтини анъанавий таълимга, қолган вақтини лаборатория машғулотларига ва мустақил ўзлаштириш учун сарфлаши мумкин. 

 Гулчеҳра Бердиёрова

СамВМИ Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz