Xabar-Institut yangiliklari

image description

ШОШИЛИНЧ ЭЬЛОН!!!

Институт АҚШнинг Теннис давлат университети (Tennessee State University) билан ҳамкорликда 2020-2021 ўқув йилида институтнинг профессор-ўқитувчиларини инглиз тили даражасини ошириш мақсадида АҚШнинг Ўзбекистондаги Консуллиги гранти маблағлари ҳисобидан инглиз тили курси (Developing a Sustainable English for Specific Purposes Framework for Improving Language Competency of Faculty in Veterinary Medicine)ни ташкил қилмоқда. Пандемия муносабати билан курс виртуал тарзда (онлайн) амалга оширилади. Ушбу курсда барча факултет профессор-ўқитувчилари иштирок этиши мумкин.

Курсда иштирок этиш истагидагилар бор номзодларни 2020 йил 10 ноябргача қуйида рўйхати келтирилган маълумотларни институтнинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига тақдим қилишини сўраймиз.
Курсга ўтган иштирокчи дарсларда тўлиқ иштирок этиши, вазифаларни бажариб бориш қатъий талаб қилинади.

Инглиз тили курсида иштирок этувчилар тўғрисида маълумот:
1)Кафедрадан қатнашадиган ўқитувчилар сони;
2)Ф.И.О.; (паспорт бўйича инглиз тилида);
3)Ёши;
4)Факултети, лавозими;
5)E-mail;
6)Телефон рақами.
 
Қўшимча маълумот учун институт Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг!

Тел: +998 99-529-81-81

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz