Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Белорус Академияси Фахрий профессори бўлди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти дунёнинг етакчи 84 та олий ўқув юртлари билан халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган.

Бугун нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиёда ягона бўлган Самарқанд ветеринария медицинаси институти жамоаси Белорусь Республикасида хизмат сафарини ўтамоқда. Хизмат сафарига институт ректори, биология фанлари доктори, профессор Худойназар Юнусов бошчилик қилмоқда.

Мазкур институт Ахборот хизматининг хабар қилишича, айни кунларда олий таълим муассасасимизнинг Европа мамлакатлари орасида яқин ҳамкорларидан бири бўлган Белорусь Республикаси Витебск давлат ветеринария медицинаси Академиясининг  95 йиллик  юбилейи тантаналари бўлиб ўтмоқда. Маросим доирасидаги тадбирда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ректори Х.Юнусовга Витебск давлат ветеринария медицинаси Академиясининг “Фахрий профессори” нишони топширилди.

Институт Ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд ветеринария медицинаси институти дунёнинг етакчи 84 та олий ўқув юртлари билан халқаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган. Жумладан, Витебск давлат ветеринария медицинаси Академияси билан ҳамкорликда қўшма факультет ташкил этилган. Айни пайтда қўшма факультетда 30 нафардан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда. Қўшма факультет талабалари ҳам Ўзбекистонда ҳам Белорусда таълим олишади. Шунингдек, институтни битиргач, ҳар икки мамлакат дипломини қўлга киритадилар.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz