Xabar-Institut yangiliklari

image description

“Ёшлар орасида алкогол, наркотик ва психотроп моддаларни истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Инсоният таррақиётнинг янги-янги чўққиларини забт этмоқда. Бироқ жаҳонда халқлар, миллатлар келажагига таҳдид туғдирувчи бир қанча омиллар ҳамон сақланиб қолмоқда. Ана шундай хатарлардан бири гиёҳвандлик балосидир. Гиёҳванд моддалар инсонни айни куч-қувватга тўлган даврида алкоголга нисбатан 4-6 баробар тезроқ ҳалокатга учратади. Афсуски, гиёҳвандлик касалига мубтало бўлганлар сони йилдан йилга ошмоқда. БМТ маълумотларга кўра, дунёда 200 миллиондан ортиқ киши (бошқа статистикага кўра 500 миллион) гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Қора ажал оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юммоқда. Дунёда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ZOOM платформаси орқали ўтказилган онлайн тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Қ.Гаппаров, Самарқанд вилояти Наркология диспансери наркол шифокори Н.Негматова,    Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси О.Ҳайдаров, факултет деканлари, декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Гаппаров кириш сўзи билан очиб, “аср вабоси” ҳисобланмиш гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётганлиги ва бу бутун дунё давлатларига ташвиш келтираётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Наркология диспансери нарколог шифокори Н.Негматова айрим ёш йигит-қизлар гиёхвандлик йўлига кириб қолаётганлиги, гиёҳвандлик бевақт ўлимга олиб келувчи восита эканлиги ёшларга етказиб, бу аянчли иллат домига тушиб қолмаслик учун учун доимо соғлом турмуш тарзига амал қилиш лозимлиги ҳақида маъруза қилди.

Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт кафедраси ўқитувчиси О.Ҳайдаров ўз сўзида Гиёҳвандликка одатда иродаси кучсиз, руҳан заиф ва ўта худбин кишилар берилувчан бўлиши, ёшлар тарбиясидаги нуқсон ва камчликлар, гиёҳванд моддаларини истеъмол қилиб юрувчи катта ёшдагиларга тақлид ва хавс, оиладаги нохуш шароит ҳамда гиёҳванд моддаларини осон топилиши ёки қўл остида бўлиши ҳам гиёвандликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир сўнгида институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Гаппаров барча қатнашчиларига миннадорчилик билдириб, бу каби тадбирларни институтда ҳамкор ташкилотлар билан профессор-ўқитувчи ва талаба ёшлар ўртасида  доимий равишда ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

Шахзод Ахмедов

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz