Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-ходимлари иштирокида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ЗООМ платформаси орқали онлайн учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигинин 2020 йил 16 июлдаги 87-06-599-сонли модемномасида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ҳамкор ташкилотлар Самарқанд вилоят прокуратураси, Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиаллари билан 2020 йилнинг 28 июль куни соат 14:00 да институт раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-ходимлари иштирокида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида ЗООМ платформаси орқали онлайн учрашув ўтказилди. 

 
 

Учрашувда Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори А.Қ.Гаппаров, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Даминов, Самарқанд вилоят прокуратураси ходими А.Ваҳобов, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят-қидирув бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ш.М.Рахимов, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси масъул ходими О.З.Муҳаммадиев, Самарқанд шаҳар имом хатиби ўринбосари, Самарқанд шаҳар Обераҳмат жоме масжиди имом хатиби А.М.Маматқулов, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси, Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутати Ш.Ф.Ахмедов, институт раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва мутахассис-ходимлари жами 98 киши иштирок этди. 

 

 

 

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти

Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz