Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли ( Беруний, Ислом Каримов) Давлат стипендияларига ўтказилган танловнинг биринчи босқич натижалари

Самарқанд ветеринария медицинаси институтида 2020 йил 21-22 июл кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16-июндаги 87-03-2073-сонли хати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 13-октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли Қарорига мувофиқ 2020-2021 ўқув йили учун бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича номли (Беруний, Ислом Каримов) Давлат стипендияларига танловнинг биринчи босқичи ўтказилди.

Танловнинг биринчи босқичида ҳар бир таълим йўналиши бўйича 2-3-босқичда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ҳамда 1-босқичда таҳсил олаётган магистрантлар иштирок этишди.  

Талабалар танловнинг биринчи (тест) босқичида  танлов комиссияси аъзолари иштирокида Ўзбекистон тарихи, Қишлоқ хўжалигида ахборот технологиялари, Чет (инглиз, немис) тили фанларидан тест синовидан ўтдилар.

Бунда ҳар бир фан бўйича 100 балли тарзда баҳоланди ва намунада кўрсатилган тартибда синов натижалари қайдномаси тўлдирилди.

Танловнинг иккинчи (эркин суҳбат) босқичида танлов комиссияси аъзолари томонидан ҳар бир номзоднинг ҳужжатлар тўплами ўрганиб чиқилди ва номзодлар билан чет тилини билиш даражаси, илмий фаолияти, компютер саводхонлиги бўйича батафсил савол-жавоб қилинди.

Танлов натижаларига кўра, танловнинг институт босқичида юқори натижаларга эришган иқтидорли талабаларга Институт танлов комиссияси аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, танловнинг  Республика босқичида иштирок этиш учун қуйидаги талабаларга тавсия берилди.

Магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси танловига:

(Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши)

Ветеринария  профилактикаси ва даволаш факултети,  “5А440112-Балиқ касалликлари” мутахассислиги  бўйича 1-босқич магистранти  Ибрагимов Замонали Юсуф ўғли.

 

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси танловига:

(Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши)

Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факултети, “Ветеринария фармацевтикаси” 2-босқич,  201-гуруҳ талабаси Салимова Ноила Юнусовна.  

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича

(Қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши)

Беруний номли Давлат стипендияси танловига:

Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факултети, “Ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари”  таълим йўналиши, 2-босқич,  207-гуруҳ талабаси Собиров Озодбек Олим ўғли;

 Иқтисодиёт ва агротехналогия факултети, “Деҳқончилик (маҳсулотлари турлари бўйича)”   таълим йўналиши, 3-босқич, 322-гуруҳ талабаси Умурзоқова Умида Элмурод қизи.

 

Ислом Каримов номли Давлат стипендияси танловига:

 Ветеринария профилактикаси ва даволаш факултети, “Ветеринария” таълим йўналиши, 3-босқич, 301-гуруҳ талабаси Раҳмонов Давлатбек Ашир ўғли.

 

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот

ишларини ташкил этиш бўлими

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz