Xabar-Institut yangiliklari

image description

“Интернетдан фойаланиш маданияти виртуал тармоқлардаги таҳдиддан асрайди“ мавзусида онлайн тадбир ўтказилди

       Самарқанд ветеринария медицинаси институти Зооинженерия факультети  томонидан 2020 йил 14 июл куни институт профессор ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда фаол ота-оналари  иштирокида “Интернетдан фойаланиш маданияти виртуал тармоқлардаги таҳдиддан асрайди” мавзусида ЗООМ дастури орқали онлайн тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирни Зооинженерия факультети декани, доцент Э.Шаптаков очиб бериб, табир қатнашчиларига ушбу тадбир мавзусининг долзарблиги, жаҳонда жадал тус олаётган ахборот асрининг глобаллашув жараёнига хос бўлган ахборот хуружи  авж олган бир даврда талаба-ёшларни баркамол авлод сифатида тарбиялашда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигини такидлаб, тадбир кун тартиби билан таништирди.

Институт ректори, профессор Х.Б.Юнусов сўзга чиқиб талаба-ёшларда интернетдан самарали ва мақсадли фойдаланиш маданиятини шакллантириш, талабаларнинг ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш маданиятини оширишда институт маъсуллари, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар ва талабалар ҳамкорликда иш олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги, очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад талаба-ёшларимиз соғлом ижтимоий муҳитда камол топиши учун уларнинг ижтимоий тармоқлардан тўғри ва унумли фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди.

Институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори  А.Қ.Гаппаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси доирасида ҳамда талабаларнинг масофавий таълимдан бўш вақтини самарали ташкил этиш мақсадида институт талаба-ёшлари ўртасида  бир қанча онлайн тадбирлар ташкил этилаётганлигини, пандемия даврида ҳам талабалар ўз ижтимоий фаолликларини йўқотмаган ҳолда республика доирасида ташкил этилаётган талабалар фестивали, олимпиада ва конференцияларда онлайн тарзда, институтимиз номидан қатнашиб келаётганлиги тўғрисида маълумот берди.

Институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори A.С.Даминов бу каби очиқ мулоқотларнинг салмоғини ошириш ва ушбу йўналишда тарғиботларни  янада кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ж.Сайфитдинова ўзининг “Оилада ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти”  мавзусида фикр-мулоҳаза билдирди. Ёшларни интернетдан самарали фойдаланиш маданиятини шаклланишида оила, маҳалла ҳамда таълим муассасаси ҳамкорлигини янада ошириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Шундан сўнг сўзга чиққан Хайвонларни озиқлантириш технологияси кафедраси мудири, доцент Б.Яхяев “Масофавий таълимни ташкил қилиш жараёнида модул-кредит тизимидан фойдаланиш тартиби ҳамда амалиёт жараёнида фойдаланиш бўйича тавсиялар” мавзусида, факульет ММИБ декан ўринбосари Ш.Тангиров “Интернетдан фойдаланиш маданияти вертуал тармоқлардаги таҳдиддан асрайди” мавзусида иштирокчиларга атрофлича маълумот берди.   

Ўтказилган ушбу очиқ мулоқотда ота-оналар ҳам ўз фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этишди. Келгусида ҳам бу каби мулоқот давом этиши талаба-ёшларнинг тарбияси ва таълимига албатта ижобий таъсир қилиши таъкидланди. Тадбир сўнгида барча очиқ мулоқот иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазалари ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди. Мулоқот якунида ўз фикрларини билдириб ўтган профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар Ш.Амиров, Н.Нарзиева, Ф.Гулямоваларга, шунингдек фоал талабаларга миннатдорчилик билдирилди. Бугунги ўтказилган очиқ мулоқот фойдали фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Ғиёсиддин Усанов,

Зооинженерия факультети матбуот котиби

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz