Xabar-Institut yangiliklari

image description

Бўҳтонларга чин инсоний муносабатим

Мен кундан-кунга Ўзбекистоннинг Ветеринария соҳасини дунёга танилишида жонбозлик қилаётган инсон “Самарқанд ветеринария медицинаси” институтининг ректори, профессор Х.Б.Юнусов шанига айтилган мутлақо асоссиз, хақоратомуз бўҳтонларга ўзимнинг холисона фикримни баён этмоқчиман.

Профессор Х.Б.Юнусов Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректори вазифасига ишга келган кундан бугунги кунгача ўзининг хақиқатгуйлиги, тўғрисўзлиги, талабалар, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимларига нисбатан самимий ҳурмати, инсонларнинг меҳнатини қадрлаши ва нохақликни умуман кечира олмаслиги каби инсоний ҳислатлари билан жамоага ўрнак бўлиб, фаолият кўрсатмоқда.

Институтимиз жамоаси етук олим, оддий ва самимий инсон профессор Х.Б.Юнусов раҳбарлигида Давлатимиз томонидан ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини янада яхшироқ қондиришни таъминлаш борасида қўйилган топшириқларни бажаришда ҳеч бир давлатларникидан қолишмайдиган етук мутахассисларни тайёрлаш борасида меҳнат қилишмоқда. Кўп йиллик меҳнат фаолиятимда ишлаш, ижод қилиш учун бугунгидек шароит яратилганлигини эслай олмайман. Бунинг учун Аллохга шукур қилиб, мана шундай ҳалол, пок, халқпарвар инсон раҳбарлигида фақат ишлашимиз керак.

Х.Б.Юнусовни Республикамизнинг ветеринария ва чорвачилик соҳаси илм-фанини ривожланган давлатлар қаторига чиқариш, ҳар томонлама етук мутахассисларни етиштириш борасида, институтимизда коррупция ва бошқа иллатлардан батамом холи муҳит яратган инсон сифатидаги фаолиятини холис тарзда баҳолаб, адолатпарвар раҳбар сифатида қадрлайман ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан Х.Б.Юнусов шанига айтилаётган турли бўҳтонлардан иборат хабарларга умуман ишонмайман.

 

Б.М.Эшбуриев

Ветеринария фанлари доктори, доцент

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz