Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти профессор- ўқтувчилари ва гуруҳ мураббийлари ўртасида “Энг яхши методик қўлланма” танлови эълон қилинади!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил  7 ноябрдаги 25445-хҳ-сонли топшириқ хати юборилган “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий “Йўл харита”си ижроси бўйича қабул қилинган Вазирликнинг 2019 йил 29 ноябрдаги 1043-сонли буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Назорат режаси”нинг 4 (7)-банди ижросини таъминлаш бўйича институтнинг “2019-2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида “Маърифатли ёшлар – юрт кўзгуси” шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси”нинг 6 (7)-бандида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Профессор-ўқитувчилар ва гуруҳ мураббийлари ўртасида ёшларда Ватанга садоқат ва миллий қадриятларга ҳурмат, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик туйғуларини тарбиялашга қаратилган қўлланма тайёрлаш бўйича “Энг яхши методик қўлланма” танлови эълон қилинади.

Танловнинг асосий мақсади – кўп йиллик педагогик ва мураббийлик тажрибасига эга бўлган мутахассис ходимларнинг иш тажрибаларини тарғибот-ташвиқот қилиш ишларини самарали ва тизимли ташкил этиш, олий таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш жараёнида фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар, хусусан ёш кадрларга методик ёрдам кўрсатишдан иборат.

Танлов 2020 йил 16 - 25 июн кунлари бўлиб ўтади.

Тайёрланган методик қўлланмаларни электрон шаклда Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлимига (+998933472309 телеграм каналига) тақдим этинг. Методик қўлланмага профессор-ўқитувчининг Ф.И.Ш кўрсатилиши шарт.

“Энг яхши методик қўлланма” танлови эълони @samvmi_yoshlari, https://t.me/zooinjeneriya_news, https://t.me/veterinariyameditsinasi телеграм каналларида ҳамда институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилган.

Танловда ғолиб деб топилган 1-2-3-ўрин соҳиблари @samvmi_yoshlari телеграм каналида ва институтнинг расмий канали https://t.me/otmsamvmi ҳамда институт веб сайтига http://samvmi.uz/uz жойлаштирилади.

Марҳамат, уйдаги вақтингиздан унумли фойдаланиб, танловда иштирок этинг!!!

 

СамВМИ Ёшлар

ва талабалар билан ишлаш бўлими

------------------------------------

СамВМИ матбуот хизмати

 

Расмий телеграм каналлар

https://t.me/otmsamvmi, @samvmi_yoshlari

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz