Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган “Kitob_сhallenge” ("Маърифатга ошно бўл") шиори остида ижтимоий акцияси тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги            КҚ-20-IV-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил      27 мартдаги 232-сонли буйруғи ижросини таъминлаш бўйича институт ректорининг 2020 йил 8 апрелдаги 236-сонли буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш самарадорлигини ошириш концепциясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури юзасидан институтнинг назорат режаси Тўртинчи ташаббус  (Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш) нинг 2 (41)-бандида белгиланган вазифалар ижроси бўйича институт Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими ва “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ҳамкорликда “Kitob_сhallenge” ("Маърифатга ошно бўл") шиори остида ижтимоий акцияси онлайн тарзда ўтказилди.

Ижтимоий акция 2020 йил 25 апрелдан - 15 майга қадар бўлиб ўтади.

“Kitob_сhallenge” ("Маърифатга ошно бўл") шиори остида ижтимоий акцияси эълони қуйидаги @samvmi_bt_info, https://t.me/zooinjeneriya_newshttps://t.me/veterinariyameditsinasi телеграм каналлари ҳамда институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилди.

Мазкур ижтимоий акцияда ишчи гуруҳ аъзолари Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Гаппаров, Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Намозов, Ўзбек тили, адабиёти ва хорижий тиллар кафедраси мудири Д.Юнусова, институт Ахборот ресурс маркази директори Б.Абдухаликова, Ўзбек тили, адабиёти ва хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари И.Хайдарова, К.Мирфайзиева, Ф.Давронова, Институт “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти етакчиси Р.Норжигитовлар иштирок этди. Институтда ташкил этилган “Kitob_сhallenge” ("Маърифатга ошно бўл") шиори остида ижтимоий акциясига жами 115 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.

Институт Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими ва “Ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти ҳамкорликда “Kitob_сhallenge” ("Маърифатга ошно бўл") шиори остида ижтимоий акцияси онлайн тарзда ўтказилиб, сараланган ижтимоий акция материаллари @samvmi_bt_info телеграм каналида ва институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилди.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz