Xabar-Institut yangiliklari

image description

Зооинженерия факультетининг онлайн шўьба йиғилиши бўлиб ўтди

Зооинженерия факультетининг “Чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари - Республикада озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлашда чорва моллари селекцияси ва наслини яхшилаш, озиқлантириш, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик, қоракўлчилик ва йилқичиликда ҳамда чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда эришилган ютуқлар” мавзусида онлайн шўьба йиғилиши бўлиб ўтди

 

2020 йил 27 май куни соат 10.00 да Zooм дастури орқали “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари: замонавий амалиёт ва инновацион технологиялар” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференциясининг Зооинженерия шўьбаси йиғилиши онлайн ўтказилди.

Ушбу онлайн Конференция шўьба йиғилиши “Чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари - Республикада озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлашда чорва моллари селекцияси ва наслини яхшилаш, озиқлантириш, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик, қоракўлчилик ва йилқичиликда ҳамда чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда эришилган ютуқлар” мавзуси доирасида олиб борилди.

Ушбу онлайн конфеернцияни Зооинженерия факултети декани,  доцент  Э.С.Шаптаков кириш кириш сўзи билан  очиб берди ва конференция ишининг кун тартиби билан таништирди ва шўба йиғилишида қуйидаги мавзудаги маърузалари тингланди:

1. “Хориж технологияси асосида кичик ёшдаги ипак қуртларини навдор тут барглари билан боқиш агротехникаси”. Ҳ.Т.Исматуллаев, “Паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик” кафедраси ассистенти мустақил изланувчиси

2. “От спорти ўйинларида ўйнатишда отларда илмий кузатиш натижалари” О.С.Бойматов, “Ҳайвонларни озиқлантириш технологияси” кафедраси  ассистенти  мустақил изланувчиси

3. “Сур рангли қўчқорлар авлодларида ранг текислигининг ирсийланиш хусусиятлари” Б.Х.Джамбелов, “Қорамолчилик, йилқичилик ва қоракўлчилик” кафедраси ассистенти мустақил изланувчиси

4 “Феъл-атвори турли фаоллик типидаги сигирларнинг ҳаракат кўрсаткичлари”  З.Б.Суюнова “Ҳайвонлар генетикаси, селекцияси, урчитиш ва кўпайтириш” кафедраси ассистенти мустақил изланувчиси

5.  “Чорвачилик фермаларини ривожлантиришда иқтисодий самарадорликни ошириш имкониятлари” Ж.Н. Хужамов, э.С.Шаптаков, Ў.Т.Раҳимов “Ҳайвонлар генетикаси, селекцияси, урчитиш ва кўпайтириш” кафедраси

Онлайн конференция давомида факультет профессор-ўқитувчилар  ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz