Xabar-Institut yangiliklari

image description

БУХОРО САФАРИ ЯКУНЛАНДИ

СамВМИ дан Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларида амалий ҳамкорлик қилишаётган амалиётчи олимларимиз ўз фаолиятларининг 2-куни мазкур туманларнинг масъул мутахассислари (Р.Ганжиев, А.Шарипов) иштирокида телишли объектлардан лабаратория текширувлари учун тахлил намуналари олишди .

Қоракўл  туманида фаолият бошлаган “Универсал -5”МЧЖ га хориждан келтирилган “Симментал” зотли 61 бош қорамолларни асраш, озиқлантириш, сигирлардан бузоқ олиш ва зоогигиена талабларига риоя қилган холда қўшимча бино ва иншооатларни қуриш бўйича таклиф ва тавсияларини беришди .

Олот тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида бўлиб, махаллий мутахассислар ва чорвадорлар билан сухбат ўтказилди ва амалий маслахатлар берилди .
Жондор ва Ромитан туманларида чорва хайвонлари ва паррандаларни асраш ҳамда ветеринария профилактик тадбирларни ўтказилиши тахлил қилиниб, амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, маҳаллий мутахассисларнинг (У.Ходиев) сигирларни сунъий уруғлантириш бўйича ижобий иш тажрибалари билан танишилди.

Бухоро шахридаги тегишли коллежларнинг рахбариятлари билан учрашиб, СамВМИ га 2020-2021 ўқув йилига қабул жараёни бўйича тарғибот ўтказиш учун ҳамкорлик келишилди.

Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz