Xabar-Institut yangiliklari

image description

СамВМИда Республика илмий-амалий конференцияси иш бошлади: ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: ЗАМОНАВИЙ АМАЛИЁТ ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР

 Конференциянинг биринчи йиғилиши 2020 йил 21 май куни Zoom дастури орқали онлайн бўлиб ўтди
Тадбирни Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректори, профессор Худойназар Юнусов табрик сўзи билан очди ва конференция ишига муваффақият тилади.

Илм - фан ютуқлари, қолаверса инновацион технологиялар ҳамиша инсониятга хизмат қилиши борасидаги фикр-мулоҳазалари билан таниқли олим,  СамВМИнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Асадулла Даминов йиғилганларга бугунги тадбирдан кўзланган мақсад ва вазифалар хусусида маълумот берди. 

Конференция иши қуйидаги шўъбаларда давом эттирилди:
1.Ветеринария соҳасини ривожлантиришда замонавий амалиёт ва инновацион технологиялар.
2.Чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари - Республикада озиқ–овқат хавфсизлигини таъминлашда чорва моллари селекцияси ва наслини яхшилаш, озиқлантириш, чорвачилик, асаларичилик, паррандачилик, қоракўлчилик ва йилқичиликда ҳамда чорва маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда эришилган ютуқлар.
3.Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда замонавий амалиёт ва инновацион технологиялар, экологик тоза маҳсулотлар етиштириш, чорвачиликда озиқа базасини мустаҳкамлаш, экинлар селекцияси ва уруғчилиги, биотехнологияси, қишлоқ хўжалиги экинларни ўғитлаш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича эришилган ютуқлар.
4.Чорвачиликни механизациялаштиришда инновацион технологиялар, чорва маҳсулотлари етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш жараёнларини механизациялаштириш, ресурс-энергия тежамкор қишлоқ хўжалик техникаларини яратиш, улардан фойдаланиш ва техник сервис кўрсатиш тизими бўйича олиб борилган тадқиқотлар.
5.Ветеринария ва чорвачилик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлаш, ўқитишнинг замонавий усуллари.

Онлайн – конференциянинг биринчи иш кунида СамВМИ мустақил изланувчиси О.А.Махмадияровнинг “Она асалари вазнига ва тухумдорлигига табиий ҳамда минерал озуқаларнинг таъсири”, СамВМИ таянч докторантлари Ф.И.Қурбоновнинг “Антгельментик воситаларини карп туридаги балиқлар цестодозларига қарши самарадорлиги”, шунингдек, Б.Б.Ибрагимовнинг “Қуёнлар тана ҳароратининг ташқи муҳитга боғлиқлиги” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Конференция иши  давом этади.

Самарқанд Ветеринария Медицинаси Институти Ахборот хизмати

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz