Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветаринария медицинаси институти олимларининг навбатдаги гуруҳи Бухоро вилоятида табиий офатдан зарарланган чорвачилик хўжаликларида

2020 йил 18-19 май кунлари Самарқанд ветеринария медицинаси институти бир гуруҳ соҳа мутаххассислари Бухоро вилоятининг табиий офатдан зарар кўрган туманларидаги чорвачилик хўжаликларида юзага келган муаммоларни атрофлича ўрганиш, табиий офат оқибатларини бартараф этиш йўналишларини белгилашда кўмак ва тавсиялар бериш мақсадида иш олиб боришмоқда. Институтнинг амалиётчи олимлари Ветеринария дианостикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани, ветеринария фанлари доктори, профессор Р.Б.Давлатов ва Зооинженерия факультети декани, доцент Э.С.Шаптаковлар ҳамда Вилоятнинг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Собиров, ташхис маркази директори А.Фозилов ва чорва насл агентлиги раҳбари Н.Рахматовлар ташрифнинг биринчи кунида Қоракўл, Олот ва Жондор туманларидаги масъул мутахассислари билан ҳамкорликда табиий офатдан талофат кўрган чорвачилик хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва хонадонлардаги шахсий ёрдамчи хўжалик хонадонларида бўлишиб чорва молларини клиник кўрикдан ўтказишди.

Соҳа олимлари ҳудуд аҳолисига жониворларни асраш, сақлаш ҳамда озиқлантириш бўйича мутахассислик маслаҳати ва амалий тавсиялар билан кўмак беришди.Мутахасссислар томонидан Табиий офат туфайли юзага келган муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чорвадорларга керакли маслаҳатлар берилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятда табиий офатдан зарар кўрган ҳудудлардаги  чорвачилик хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва хонадонлардаги шахсий ёрдамчи хўжалик хонадонларидаги ўрганиш фаолияти давом этмоқда.

ШерзодТангиров

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz