Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти талаба ёшлари ўртасида "Мен шу азиз Ватан фарзандиман" ва "Менинг юртим - менинг фахрим" танловлари эълон қилинади!

Ҳозирда Республикамизда Cовид-19 Коронавирус пандемияси сабабли барча талабалар ўз уйларида. Барчамиз ҳар кунлик ва ҳар соатлик коронавирусга оид янгиликлар билан танишиб бормоқдамиз.

Бироқ шу билан биргаликда ўзимизнинг асосий мажбуриятимиз масофавий таълим олишни ҳам унутганимиз йўқ. Шунингдек турли онлайн лойиҳаларда ҳам ўзимизни кўрсатаябмиз. Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими ва Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ҳамкорликда бир қатор лойиҳаларни ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда.

Демак яна янги лойиҳалар; 9-май Хотира ва қадрлаш куни ва ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан;

1. "Мен шу азиз Ватан фарзандиман" шиори остида ижтимоий видео ва аудиороликлар ҳамда фотолар танлови.

2. "Менинг юртим - менинг фахрим" ижодий ишлар танлови. (расм, плакат, мақола, иншо, шеър электрон вариантда)

Сизнинг ижод намуналарингиз институт бошланғич ташкилотининг телеграм канали @samvmi_yoshlari орқали ёритилади.

 Мурожаат учун: @Norjigitov_Raximjon, @Toshbekov_Islomjon

Ушбу танловларда ғолиблар ижодий намунанинг сифати ва маъносига эътибор берилган ҳолда ҳамда  #like овозлар йиғиш натижаси орқали аниқланади. Танловаларда фаол иштирок этганлар ва ғолиб ҳамда совриндор бўлганлар карантин якунлангандан сўнг Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими ва Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқлар, даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланади!

Марҳамат ўзингизни нималарга қодир эканлигингизни бошқаларга намойиш этиш имкониятидан фойдаланинг. Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз.

Эслатма: Ижодий намуналар 15.05.2020 йилгача қабул қилинади.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz