Xabar-Institut yangiliklari

image description

Самарқанд ветеринария медицинаси институти талабалари ўртасида “Китобхон талаба” танлови эълон қилинади!

 

Қадрли талаба! Карантин вақтида сиз нафақат оилангиз билан мулоқот қилишингиз, балки бўш вақтингизни унумли сарфлашингиз мумкин. Мисол учун, қизиқарли китобни олинг ва адабиётнинг сеҳрли дунёсига киринг. Китобларни ўқиш хотирани яхшилайди, дунёқарашни кенгайтириш, саводхонликни ошириш, ақлий фаолиятини рағбатлантириш имконини беради.

Талаба-ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва улар ўртасида бадиий асарларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш орқали ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, мустақил ва эркин фикрга эга истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида институт талабалари ўртасида “КИТОБХОН ТАЛАБА” танлови эълон қилинади.

Танлов 2020 йил 28 - 29 апрель куни соат 12.00 дан 12.30 гача бўлиб ўтади.

Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:

  1. “Энг билимдон китобхон” шарти (тест шаклида). Бунда, танлов иштирокчилари ўртасида 50 та тестни тўғри ечиш талаб этилади; Тест жавобларини жўнатишда талабанинг Ф.И.Ш, факультет номи ва курс ва гурухи кўрсатилиши шарт.

Тест саволлари @samvmi_bt_info, https://t.me/zooinjeneriya_newshttps://t.me/veterinariyameditsinasi  телеграм каналларида ҳамда институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилган. Жавоблар +998933472309 телеграм каналига жўнатилади.  

  1. “Аннотация маҳорати” шарти. Бунда, иштирокчи томонидан “Мен ёқтирган асар” номи остида ўзи севиб ўқиган асар бўйича қисқача маълумотлар – аннотация берилади. Изох: Аннотация word варианда ёзиб +998933472309 телеграм каналига жўнатилади. 
  2. “Китобхонлик ва мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш” шарти.  Бунда, иштирокчи томонидан китобхонлик ва мутолаа маданиятини тарғиб этиш жараёни ведио ролик асосида амалга оширилади. Изох: Иштирокчи томонидан тайёрланган видео роликлар +998933472309 телеграм каналига жўнатилади. 

 

Танловда ғолиб деб топилган 1-3-ўрин соҳиблари @samvmi_bt_info телеграм каналида ва институтнинг http://samvmi.uz/uz сайтига жойлаштирилади.

 

Изоҳ: Ўзбек адабиётининг намоёндалари Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Ғофур Ғулом, Ўткир Ҳошимов, Тоғай Мурод ҳамда Абдулло Ориповлар ижодини бир варақлаб чиқсангиз бўлди!!!!

 

Марҳамат, уйдаги вақтингиздан унумли фойдаланиб, танловда иштирок этинг ва ўз иқтидорингизни намоён этинг!!!

 

СамВМИ Ёшларва талабалар билан ишлаш бўлими

------------------------------------

СамВМИ матбуот хизмати

 

Расмий телеграм канал

@samvmi_bt_info

 

китобхон талаба танлови низоми

 

КИТОБХОН ТАЛАБА ТАНЛОВИНИНГ ТЕСТИ CАВОЛЛАРИ

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz