Xabar-Institut yangiliklari

image description

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 2 март кунги «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали томонидан таъсис этилган “Oriental Art and Culture” илмий-методик журналининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш агентлигининг №1308-сонли Гувоҳнома, ISSN 2181-063X, http://oac.dsmi-qf.uz веб сайти) “Ўзбекистонда илм-фан ва таълим” мавзусидаги Биринчи кўп тармоқли илмий масофавий онлайн конференциясини эълон қилади.
Онлайн конференция қуйидаги шўъбалар бўйича мақолаларни қабул қилади:
1. Санъат ва маданият фанлари
2. Тарих фанлари
3. Фалсафа фанлари
4. Филология фанлари
5. География фанлари
6. Педагогика фанлари
7. Психология фанлари
8. Социология фанлари
9. Ижтимоий-гуманитар фанлари
10. Жисмоний маданият
Онлайн конференция иштирокчиларига эслатма:
- Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тиллари;
- Конференцияга мақола ва тезислар 2020 йилнинг 20 март кунига қадар электрон шаклда: Телеграм: +998911547580, +998944444506,
@Oriental Art and Culture, E-mail: ilmfantalim@gmail.com орқали юборишингиз мумкин;
Конференцияга юборилган  мақола ва тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади;
Конференцияга профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, иқтидорли талабалар, таълим муассасалари ўқитувчи ва тарбиячилари ҳамда амалиётчилар тезислар топширишлари мумкин.
Конференция материаллари электрон тўплам кўринишида 2020 йил 31 март куни “Oriental Art and Culture” илмий-методик журналининг
http://oac.dsmi-qf.uz веб сайтида чоп этилади, иштирокчиларнинг хар бирига электрон сертификатлар тақдим этилади.
Конференцияга тақдим этиладиган мақола ва тезислар қўйиладиган талаблар:
Мақола ва тезислар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
Мақола ва тезислар матнлари А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см хошияга эга бўлиши керак;
Мақола ва тезислар матни Word матн муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 ўлчамида, 1,5 интервалда бўлиши ва 2 бетдан кам бўлмаслиги лозим;
Мақола ва тезисларнинг сарлавха қисмининг биринчи қаторида унинг номи, иккинчи қаторда муаллифнинг исми ва фамилияси, электрон почтаси, илмий даража ва унвони, учинчи қаторида муаллифнинг иш жойи кўрсатилади; 
Мақола ва тезисларнинг сарлавха қисмидан кейин бир қатор ташлаб аннотация ва калит сўзлар келтирилади;
Тақдим этилган мақола қабул қилингандан сўнг, ҳар бир сахифаси учун 10 000 сўм тўланади. Тўлов
Payme ёки Click орқали юборишингиз мумкин. Тўловни тасдиқлаш учун тўлов тўғрисидаги маълумот (скриншот) юборишингиз сўралади.

Конференция тўпламига топшириладиган тезислардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллиф жавобгар.

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz