Yangiliklar

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ АЁЛЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ  АЁЛЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАДИ

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийиб ярмини ташкил қилувчи аёллар ва хотин-қизлар бугун жамиятимиз  ҳаётида салмоқли ўринни банд этаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Аёл у фақат она эмас, фарзандни дунёга келтиришдан ташқари унинг яна кўп вазифалари бор. Нозиккина елкасида фақат оила ташвишини эмас, жамият шаъни ва обрўсини ҳам кўтаради. 
Табиатан нозик жинс вакили саналсада, унинг матонати,  иродаси ва  куч-қудрати олдида тоғлар ҳам бош эгиши бор...


Бугун эса хукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан  аёлларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш юзасидан қатор ислоҳотлар,  тадбирлар амалга оширилмоқда. Олий Мажлис Парламенти аъзоларининг  32 фоизини  хотин-қизлар ташкил этиши, энг нуфузли ва масъулиятли лавозимларга аёлларнинг тайинланиши, аёлларга яратилаётган шароитлар ва имтиёзлар  - шулар жумласидандир. Ёки кечагина  вилоятимизда Каттақўрғон шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб, вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг тайинланишида ҳам  хукуматимизнинг хотин-қизларга бўлган ишончини кўриш мумкин.     


Баҳорнинг илк байрами 8 март  Хотин –қизлар  байрами сифатида нафақат, бизда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида нишонланади. 
Бугун шаҳримизнинг “Диёра”  базмгоҳида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов   вилоятимизнинг фаол хотин-қизлари, аёллар билан байрам дастурхони устида учрашди. 

Алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ хотин-қизларга вилоят хокимлигининг Фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Мукофотланганлар қаторида Самарқанд Ветеринария медицинаси институти доценти Жамила Сайфуддинованинг борлиги бизни қувонтирди. Жамила опа"Мўътабар аёл" кўкрак нишони. билан тақдирланди.


Мукофот ва эътироф муборак бўлсин!
Гулчеҳра Бердиёрова