Yangiliklar

Қўшма дастур бўйича шартнома имзоланди

Қўшма дастур бўйича шартнома имзоланди

Самарқанд Ветеринария Медисинаси Институти ректори, профессор Худойназар Юнусов ҳамда Латвия Республикасининг Латвия Табиий фанлар ва технологиялар университети ректори, профессор Ирина Пилверелар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб икки ҳамкор олий таълим муассасалариўртасида 2+2 дастури асосида “Озиқ овқат хавфсизлиги  ва инновасиялар” бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича  шартнома лойиҳаси  томонлар  иштирокида  муҳокама қилинди.
Муҳокама давомида расмий учрашув иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Лойиҳадан кўзланган мақсад ва вазифалар яна бир бор  таъкидланди.

Иштирокчилар томонидан билдирилган барча таклифларни инобатга олинган ҳолда ҳамкорлик шартномаси  ҳар иккала олий таълим муассаси раҳбарлари -  ректорлар томонидан имзоланди.

Шунингдек, муассасалар профессор-ўқитувчиларини маъруза ўқиш ва стажировка ўташ учун юбориш ҳамда ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларикўламини кенгайтириш бўйича ҳам ўзаро келишувга эришилди.

Ахборот хизмати