Xabar-Institut yangiliklari

image description

Спорт мусобақаларига СТАРТ берилди

Бугунги кунда ёшларимизга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Буни фан соҳасида ҳам спорт соҳасида ҳам кўришимиз мумкин. Сўзимиз исботи сифатида Президентимизнинг 5 муҳум ташаббусининг 2-ташаббуси яъни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришни олсак бўлади. Кеча ҳабар қилганимиздек 25-февраль яъни бугун спорт мусобақалари бошланиши керак эди ва бошланди ҳам.

 Бу мусобақани институтимиз ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Гаппаров очиб бердилар. 

Талабар ўртасида стол тенниси бўйича факультетлараро саралаш босқичи бўлиб ўтди, беллашув икки юналишда яъни ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида бўлиб ўтди. Бу беллашув факультетлар ўринбосарлари ва гуманитар фанлар, жисмоний маъданият ва спорт кафедраси ўқитувчилари томонидан муносиб баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, бу мусобақа 17-мартга қадар давом этади. Қизиқувчи ёшлар бўлса факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарларига мурожаат қилиб иштирок этишлари ва ўйинларда ғолиб бўлиб, фахрий ёрлиқ ва эсталик совғаларига эга бўлишади. Шошилинг зеро вақт қараб турмайди.

 

Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz