Xabar-Institut yangiliklari

image description

ТОШКЕНТДА “БЕЛАРУСЬ-ЎЗБЕКИСТОН АГРАР ФОРУМИ” ИШ БОШЛАДИ САМВМИ ЖАМОАСИ ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун пойтахтимизда Беларусь-Ўзбекистон аграр форуми иш бошлади. Форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, қайта ишловчилар, чакана савдо, ускуна ва технологияларни етказиб берувчилар, инвесторлар, дизайнерлар, шунингдек саноатда иштирок этувчи Олий таълим муассасалари мутасадди вакиллари вакиллари иштирок этмоқда. 

Қўшма Форумга Беларусь Республикасидан 80 дан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг 150 нафарга яқин вакиллари ташриф буюрган.

Тадбир доирасида Беларусь ва Ўзбекистон корхоналари ўзларининг экспорт имкониятларини намойиш этадилар.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, чорвачилик ва сутчилик, ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва қуриш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энергия тежамкор ресурслардан фойдаланиш, шунингдек олий таълим муассасаларида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича тажрибалар алмашилади.

Икки кун давом этадиган форум ишида Самарқанд Ветеринария медицинаси институти ректори, профессор Худайназар Юнусов бошлиқ институт жамоаси, проректор Асадулла Даминов, Насриддин Дилмуродов, Баҳтиёр Яҳъёев ва Нуриддин Рўзиқуловлар иштирок этишмоқда.

Бизни кузатишда давом этинг.

Ахборот хизмати 

 

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz