Xabar-Institut yangiliklari

image description

Коррупция иллатининг оқибатлари

Бугун 20.02.2020 Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг 58-хонасида  Коррупсия иллатининг окибатлари тугрисида тадбир булиб утди. 

Тадбирни  Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Намозов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан иштирокчиларни таништирди. 

Шундан сўнг сўз навбатини институт ректори Х.Б. Юнусовга берди.

Институт ректори Х.Б.Юнусов сўзга чиқиб, таълим соҳасида масъул ходимлар ўртасида пора олиш билан боғлиқ ҳолатларни йўқотиш қийин кечмоқда. Тўғри, коррупция аталмиш бало бошқа соҳаларда ҳам йўқ эмас, албатта. Буни ҳар қандай одам рад эта олмайди. Аммо таълимдаги коррупция бу – ана шу иллатни ишлаб чиқариш заводидек гап. Унинг мамлакат тараққиёти ва жамият ҳаётидаги салбий оқибатини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Мамлакатимиз Президентининг улкан саъй-ҳаракатлари билан таълим тизими, шу жумладан олий таълим тизими бошқа соҳалар каби ривожланишнинг янги даврини бошидан кечирмоқда ва муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланиб, таълим сифатини ошириш мақсадида ўқув адабиётларининг янги авлодлари яратилмоқда. Малака ошириш тизими такомиллаштирилиб, илмий салоҳиятни янада оширишга, ёшлар билан маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, таъкидлаш жоизки, олий таълим тизимида ҳалигача айрим муаммоли масалалар мавжуд. Шулардан бири, давлат ва жамият ривожланишига раҳна солувчи иллат – коррупция тўғрисида гапириб ўтди.

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор А.Гаппаров сўзга чиқиб, Коррупция ҳолатлари, асосан, талабалик сафига қабул қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабаларнинг битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, шунингдек, талабаларнинг ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда кузатилаётганлиги тўғрисида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг коррупция иллатининг салбий оқибатларини намойиш этувчи “Эгри пойдевор коррупция” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. 

Қизғин суҳбатдан сўнг Ёшлар ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ш.Намозов тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби тадбирларни профессор-ўқитувчилар ўртасида доимий равишда ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

Ахборот хизмати

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz