Yangiliklar

Матбуот анжумани бошланди...

Матбуот анжумани бошланди...

Айни дақиқаларда Вилоят Матбуот Марказида Самарқанд Ветеринария медицинаси институти раҳбарияти иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.  

Барчангизга маълумки, Самарқанд Ветеринария медицинаси институти мамлакатимиздаги 117 та, қолаверса Самарқанддаги 10га яқин олий таълим даргоҳлари орасида ўзига хос нуфузи ва салоҳияти билан ажралиб туради. Марказий Осиёдаги ягона ветеринария медицинасига ихтисослашган олий ўқув юртидир.

Бугун мамлакатимизнинг барча соҳаларида , қолаверса, Олий таълим тизимида катта ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда, янгиликларга қўл урилмоқда. Олий таълимни коррупциясиз соҳага айлантириш борасида қаттиқ ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бугун Институтнинг илмий салоҳияти қандай?

Рақобатбардош кадрлар тайёрлай оладими?

Бу йўлда қандай ишларни амалга ошириш зарур?

Таълим кластерининг қандай афзал жиҳатлари бор?

Бу ўзгаришлар жараёнида Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг ўрни ва роли қандай?

Ташкил этилганига эндигина икки йил бўлган Таълим даргоҳида нима янгиликлар қилинмоқда, қандай мутахассислар тайёрланмоқда?

Матбуот анжуманида шу ҳақда сўз боряпти.

ОАВ вакиллари - Матбуотчилар, журналистлар ва блогерларнинг саволлари кўп. Институт ректори, профессор Худайназар Юнусов бошлиқ масъул мутасадди раҳбарлар Матбуотчиларнинг барча саволларига жавоб беришмоқда.  

Бизни кузатишда давом этинг!

 Ахборот хизмати