Xabar-Institut yangiliklari

image description

Биз коррупцияга қаршимиз

Бугун олий таълимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш борасида институтимизда фаол тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этилмоқда. Хусусан бугун 19.02.2020 йилда институт ёшлар билан ишлаш бўйнича проректори А.Гаппаров институт кичик мажлислар залида Зооинженерия факултети профессор-ўқитувчилари билан учрашди.

Мамлакатимиз таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилган.

Соҳадаги ислоҳотлар сабаб вазият тубдан ўзгарди, кимнинг билими, қобилияти, салоҳияти бўлса, ўша одам ўқийди, деган тамойилга амал қилина бошланди. Шу боис эндиликда таълимдаги коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга астойдил киришилган. 

Лекин коррупцияга қарши кураш тобора қатъий бўлиб борса-да, ажириқ каби унинг илдизлари ҳали-ҳануз сақланиб қолгани жуда ачинарли хол албатта. Бугунги учрашувда намойиш қилинган “Касбга хиёнат” деб номланган ҳужжатли фильмда тақдим этилган фактлар бунинг далилидир. Фильмда шу кеча – кундузда ОТМда юз бераётган коррупция ҳолатлари акс эттирилган видеолавхалар бор. 

Дарҳақиқат, бугун олий таълимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш борасида ОТМда тарғибот тадбирларига қанчалик кўп эътибор берилса албатта ўз самарасини беришини таъкидлади, проректор А.Гаппаров.

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар ва гурух рахбарларига факультетнинг хар бир гурухида ушбу йўналиш бўйича тушунтириш ишлари ва тадбирларга аълохида эътибор бериш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек гурухлар ва талабалар билан ишлашда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ва йўналишлар бўйича тавсиялар берди. Ушбу тадбир дўстона мухокамаларга улашиб кетди. Иштирокчилар ўз фикр-мулохазалари билан ўртоқлашди.

Усанов Гиёсиддин,

Зооинженерия факултети матбуот котиби

Foydali saytlar

Veterinariya sohasining rivojlanishiga o'z hissalarini qo'shib kelayotgan hamkorlarimiz